Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир мамлакат Фаластин давлатини тан олмоқчи

Яна бир мамлакат Фаластин давлатини тан олмоқчи

Фото: РБК

Ирландия ташқи ишлар вазири Михол Мартин ўз мамлакатида яқин ҳафталарда Фаластин давлатини тан олиш жараёни бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда The Irish Independent хабар берди.

Михол Мартин Ирландия парламентида сўзга чиқди. У «янада кенгроқ халқаро мунозаралар» тугаганидан сўнг, парламентга Фаластин давлатини тан олиш ҳақида расман таклиф киритишини айтди.

«Якунда Фаластин давлати тан олиниши муқаррарлигига ҳеч биримиз шубҳа қилмаймиз ва бу воқеанинг бошқа кечиктирилиши ўзини оқламайди», — деди Мартин.

Фаластин давлатчилигининг ўрнатилиши Ғазо секторида яшовчилар ҳамда Иудея ва Самарияга ёрдам кўрсатишни рағбатлантиради. Қолаверса, Фаластин давлати араб тинчлик ташаббусларини мустаҳкамлаш учун ҳам керак, деган фикрни билдирди Ирландия ТИВ раҳбари.

Маълумот учун: Фаластин БМТга аъзо 193 мамлакатдан 139 таси томонидан расман тан олинган.

Фаластинни расман тан олган мамлакатлар яшил рангда белгиланган. Манба: Wikipedia 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг