Яна бир боксчимиз Олимпиадани ғалаба билан бошлади
Боксчиларимизнинг «Токио-2020» Олимпия ўйинлари доирасида бугунги ғалабали юриши давом этади. Бир оз аввал Дилшод Рўзметов (-81 кг) кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз дастлабки жангини ирландиялик Эммет Бреннанга қарши ўтказди. Рўзметовнинг жанг давомидаги устунлиги якунда ҳакамларнинг очколарида ҳам ўз тасдиғини топиб (5-0), вакилимиз мусобақани давом эттирадиган бўлди.
Хоразмлик боксчимиз нимчорак финалда озарбайжонлик Алфонсо Лоренга қарши рингга чиқади.
Аввалроқ Токио Олимпиадасининг бокс баҳсларида -63 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимов ғалабага эришгани ҳақда хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter