Яккабоғда Ҳиндистон шифохонаси филиали очилади
Ҳиндистоннинг «Rubby Hall» шифохонаси профессори, доктор Фаҳад Наҳди Яккабоғга келиб, туман ҳокими Лутфиддин Aбдуллаев билан учрашди.
Фаҳад Наҳди ҳоким билан учрашувда туманда Ҳиндистондаги «Rubby Hall» шифохонаси филиалини очиш ҳамда энг сўнгги диагностика технологиялари ва докторларни олиб келиб, ҳамкорликда ишлаш таклифини берди. Ушбу таклиф туман ҳокими томонида маъқулланиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши билдирилди.
Фаҳад Наҳди туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишди ҳамда оғир беморларни қабул қилди. Уларга керакли тавсияларни берди.
Маълумот ўрнида: «Rubby Hall» шифохонаси Ҳиндистон давлатининг Пуна шаҳрида жойлашган бўлиб, мамлакатдаги энг етакчи шифохоналардан бири ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter