Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ягона порталда сиз кутган хизмат яна қайтди

Ягона порталда сиз кутган хизмат яна қайтди

ЯИДХП (my.gov.uz) орқали «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш» хизмати яна ёқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармони билан давлат бюджетидан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган кўп қаватли уйлардан бирламчи бозорда квартиралар сотиб олишда ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида 2021 йилда янги тартибда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.

Шу муносабат билан ЯИДХПда «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш» давлат хизмати қайта ёқилганлиги маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг