Хусусий бандлик агентликларини лицензиялаш тартиби бекор қилиниши мумкин
Амалдаги тартибга кўра, хусусий бандлик агентликларининг реестрига кириш учун юридик шахслар бугунги кунда ариза билан бирга лицензияни ҳам тақдим қилади. Аммо эндиликда мазкур реестрга кириш тўғрисида фақат ариза тақдим қилишнинг ўзи кифоя бўлиши мумкин.
Бу борадаги ҳужжат лойиҳаси бугун, 13 декабр куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасида бўлиб ўтган мажлисда муҳокама қилинди.
Шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун лойиҳаси билан тадбиркорлик субъектларига яна қатор енгилликлар яратилмоқда.
Жумладан, оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда. Адвокатга гувоҳнома бериш муддатини эса 3 кундан 2 кунга камайтириш назарда тутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter