Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хотин-қизларга бағишланган бошқа байрамларни биласизми?

Хотин-қизларга бағишланган бошқа байрамларни биласизми?

фото: iStockPhoto.com

8 Март бутун дунё бўйлаб Халқаро хотин-қизлар куни – аёлларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ютуқлари нишонланади.

Аммо Халқаро хотин-қизлар куни аёлларга бағишланган ягона байрам эмас.

Оналар куни

Май ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган оналар куни аёлларнинг оналар сифатидаги меҳнати ва чексиз меҳрини қадрлашга бағишланган. Ушбу кун дунёнинг кўп мамлакатларида нишонланади.

Халқаро қизлар куни

Халқаро Қизлар куни 11 октябрда нишонланади. Асосий эътибор аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашга кўмаклашиш, шунингдек, қизлар ҳар куни дуч келадиган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.

Опа-сингиллар куни

Опа-синглингизга ёки опа-сингилдек бўлиб кетган дугоналарингизга қўнғироқ қилинг ва 6 август куни ушбу ажойиб байрамни нишонланг. Бу норасмий байрам бўлиб, у опа-сингиллар ўртасидаги ноёб ришталарни янада мустаҳкамлайди.

Аёллар дўстлиги куни

Aгар аёлларнинг дугоналари бўлмаганида, ҳаёт қийин бўлар эди. 17 сентябрь куни мазза қилиб дугоналар билан йиғиладиган кун.

Ишбилармон аёллар куни

Aёллар учун бу ноёб байрам 1940 йилларнинг охирларида аёллар уйдан чиқиб, ишлаш имконига эга бўлган пайтдан бошлаб нишонланади.

Эркаклар кечки овқат қилиш куни

Ноябр ойининг биринчи пайшанбаси ишдан уйга қайтганингизда овқат қилиш ҳақида ўйламайдиган кун. Чунки бу кунда турмуш ўртоғингиз сиз учун овқат қилади.

Уй бекаси куни

Ушбу ноёб байрам уйда оналар ва аёлларнинг қолиш танловини қўллаб-қувватлайди. Бу байрам қалъани ушлаб турадиган ғамхўр, кучли ва қудратли аёлларга аталган.

Бувилар байрами

Францияда бувилар байрами март ойининг биринчи якшанбасида нишонланади. 55 ёшдан ошган барча аёлларга бағишланган, шу куни хонимлар қиз дўстлари билан харид ва экскурсияларни ташкил қилишади, кино, кафе ва ресторанларга, музейларга, театрларга ва гўзаллик салонларига боришади, чунки ҳамма жойда уларни мақтовлар, совғалар ва чегирмалар кутади.

Қизлар байрами (Хина Мацури)

Хина Мацури (Япония) «қўғирчоқлар байрами» деб таржима қилинган. Унинг иккинчи номи шафтоли гуллаш кунидир, чунки шафтоли гуллари япон маданиятида аёллик гўзаллиги ва нозиклигини англатади. Байрам 3 март куни, ой тақвимига кўра учинчи ойнинг учинчи кунида нишонланади. Байрам кўп асрлик тарихга эга, қадимий маросимлар билан боғлиқ. Ёш маликаларнинг хоналари шу куни мандарин дарахтлари ва гилос гуллари билан безатилади, қизларнинг ўзлари эса ёрқин кимонолар кийиб, қўғирчоқларнинг уй кўргазмаларини ташкил қилишади.  

Грециядаги аёллар куни

8 январь куни эркаклар ва аёллар уй вазифаларини ўзгартирадилар. Ўша куни оила бошлиғи супурги, йўргак ёки ошхона фартугига эга бўлади, аммо у уй ишларни қилишдан бош тортса ва хотини, қизи, онаси, синглиси, бошқа қариндошлари учун совға олишни унутса, бепарвонинг устига бир челак совуқ сув қуйилади. Ушбу кунда юнон аёллари қаҳвахоналарда истаганча шовқин-сурон, ўйин-кулгу қилишади.

Яна аёллар куни

Исландияда қишнинг охирида аёллар куни нишонланади. Мамлакатнинг турли бурчакларида бу кун 16, 19, 20 ёки 24 феврал кунлари нишонланади ва байрамнинг илдизлари сиёсий эмас, балки... Бир пайтлар кетишни истамаган қаттиқ қишни тинчлантириш учун аёллар эрталаб эрта туришлари ва уйларида енгил кийимда уч марта югуришлари керак эди. Кейин кун қаҳрамонлари кун бўйи дам олишган ва эркаклар улар учун уй вазифаларини бажаришган. Ҳозирги кунда исландияликлар қишни тинчлантиришлари шарт эмас, лекин ҳар йили қандолатчилар махсус ширинликлар пиширади ва эркаклар уларни аёллар учун сотиб олишади, кофе билан меҳмон қилишади.

Ҳиндистондаги Дурга Пужа байрами

Бу шунчаки аёллар куни эмас, балки октябрь ойининг бошида бўлиб ўтадиган ва тўрт кундан ўн кунгача давом этадиган ҳақиқий аёллар фестивали. Барча байрам кунлари рақслар, мусиқа, қўшиқлар ва ўйин-кулгилар бўлиб ўтади. Аёллар учун кўплаб таомлар тайёрланади, улар ёрқин кийинишади ва ибодатга боришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг