Хориждан ўқишини кўчираётганлар диққатига: фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!
Қўшни давлатлардаги ОТМлардан ўқишини Ўзбекистонга кўчираётган талабалар фирибгарлар тузоғига тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг маслаҳатчиси Феруза Мадраҳимова хабар қилиб ўтди.
«Қўшни давлатлардаги ОТМлардан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
Ҳудудий ишчи гуруҳларга фуқаролар томонидан қалбаки (сохта, ясама) ҳужжатлар топширилаётганлиги аниқланмоқда.
Ўқишини қўшни давлатлардаги ОТМлардан кўчириш тўғрисида ариза топширган фуқароларнинг ҳужжатлари тўлиқ текширилади ва қалбаки ҳужжатлар аниқланган тақдирда талабаликка қабул қилинмайди. Бундай ҳолатда ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сизга қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқиганлик тўғрисидаги қалбаки ҳужжат қилиб беришни таклиф этаётган таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг», — дейилади мурожаатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter