Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари ўтказиладиган сана маълум қилинди

Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари ўтказиладиган сана маълум қилинди

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Билимларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, тест синовлари икки сменада ташкил этилади, унда:

  • 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
  • 2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олишлари мумкин.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг