Хоразмда масъул шахс аҳолидан йиғилган «сув пули»ни «туя қилгани» фош бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Аниқланишича, «Х.Т.» МЧЖ Урганч шаҳар бўлими назоратчи-инспектори А.А. шу йилнинг йилнинг 5 ойи давомида истеъмолчилардан ичимлик суви учун ундирилган жами 176,6 млн сўмни кирим қилмасдан ҳужжатларни сохталаштириш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter