Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда АКТга ихтисослаштирилган мактаб фаолият бошлади

Хоразмда АКТга ихтисослаштирилган мактаб фаолият бошлади

2020 йил 19 декабрь куни Урганч шаҳар 30-сон умумтаълим мактаби негизида Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб ташкил қилинди.

Мактабнинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос онлайн иштирок этди.

Мактабда информатика, робототехника хоналари ва электрон кутубхона энг замонавий компютер техникалари ва ахборот-коммуникация воситалари билан «АЛСКОМ» суғурта компанияси ҳомийлигида жиҳозланди.

Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази томонидан тест синовлари асосида қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг