Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эгасини ёнғиндан қутқарган итнинг ўзи қурбон бўлди

Эгасини ёнғиндан қутқарган итнинг ўзи қурбон бўлди

Британияда ёнғин пайтида ўз эгасини қутқармоқчи бўлган ит ҳалок бўлди, деб ёзади Mirror.

Кевин Рекорд ухлаб ётганида, Шогун исмли ити уни уйғотиб, уй ёнаётганидан огоҳ этган. 43 ёшли эркак кўзини очиб, заряд олаётган электр скутердан учқун учаётганини кўрди. Орадан бир неча сония ўтгач, хонадон аланга ичида қолган.

Ваҳимага тушган Кевин тутунли хонадан жароҳат олсада чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Бироқ унинг ити қочишга улгурмай, ёнғинда ҳалок бўлган.

«Мен содир бўлган воқеадан, айниқса Шогуннинг йўқотишдан қаттиқ қайғуга тушдим. У мен учун ҳамма нарса эди ва ҳаётимни сақлаб қолиш учун нобуд бўлди», — деб изоҳ берди эркак.

Ўт ўчириш ва қутқарув хизмати ходимларининг фикрича, скутер қувватланаётганда носозлик юз берган, натижада аккумулятор қизиб кетган ва ёниб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг