Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда кучукни тириклай ёққан хитойлик юртига қайтарилади

Жиззахда кучукни тириклай ёққан хитойлик юртига қайтарилади

Фото: Ekologuz

Жиззахда жойлашган «HUAXIN CEMENT JIZZAKH» ХК Бош директори Яо Бингжун расмий мурожаат йўллади.

«Ҳурматли Ўзбекистон халқи, 2022 йил 3 июл куни корхонамиз ходими томонидан жонзотга нисбатан шафқатсиз муносабатини кескин қоралаган ҳолда компания ва шу корхонада меҳнат қилаётган бошқа хорижлик ходимлар номидан узр сўрайман!

Мазкур ходимга нисбатан корхонамиз меҳнат шартномасини бекор қилиш интизомий жазоси қўлланилиб, тез кунларда юртига қайтарилади. Қонун доирасида эса суд идоралари чора кўрилади.

Мазкур шахснинг ножуя ҳаракати сабабли Ўзбекистонда эзгу ишларни амалга ошириб келаётган корхонамизга нисбатан Ўзбекистон халқида салбий фикр юзага келганидан чуқур афсусдамиз!», дейилади мурожаатда. 

Эслатиб ўтамиз, 5 июл куни ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги заводда кучук тириклай ёқилгани тасвирлари тарқалганди. Суриштирувлар натижасида бу ишни содир этган шахс хитойлик бўлиб чиқди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг