Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ» – Фарғона вилояти суди

«Ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ» – Фарғона вилояти суди

Бир муддат олдин Фарғона вилоят Ёзёвон туманида содир бўлгани айтилган ИИБ ходимларининг бир фуқарони аёвсиз калтаклагани акс этган видеотасвирлар бўйича расмий муносабат билдирилди.

ИИВ Матбуот котиби берган маълумотга кўра, воқеа Фарғона шаҳри ички ишлар бўлимида 2021 йилнинг 14 июль куни содир бўлган. Ҳолат юзасидан эса прокуратура органлари томонидан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 2021 йил 2 декабрда мазмунан кўриб чиқишлик учун суд органларига юборилган.

«Мазкур жиноят иши жорий йилнинг 23 август куни Фарғона вилояти ЖИБ суди томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиб, ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган», – дейилади ИИВ вакили Ш.Ғиёсовнинг маълумотида.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг