Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойдаги 900 йиллик кўприк ёниб кетди

Хитойдаги 900 йиллик кўприк ёниб кетди

Фото: Twitter

Кеча тунда Хитойнинг Фуцзян провинциясидаги тарихий Ванъан ёғоч кўприги ёниб кулга айланди.

Ванъан — Хитойдаги энг узун (қарийб 100 метр) аркали кўҳна кўприк эди.

Кўприкни қуриш Шимолий Сун сулоласи (960-1127) даврида — 900 йиллар муқаддам бошланган. Кейинчалик қайта қурилган (1742 йилдаги ёнғиндан сўнг), реставрация қилинган.

Ванъаннинг ёниб кетиши Хитой учун катта йўқотиш бўлди. У давлат миқёсидаги ҳамда ЮНЕСКО Бутунжаҳон меросига номзод меъморчилик ёдгорлиги саналган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг