Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда табиий офат оқибатида ўнлаб кишилар бедарак йўқолди

Хитойда табиий офат оқибатида ўнлаб кишилар бедарак йўқолди

Фото: «Life.ru»

Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясида содир бўлган кўчки туфайли камида 10 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда 26 сентябрь, якшанба куни CGTN телеканали хабар берди.

Тяньцюань уезди ҳудудидаги Яань шаҳрида кучли ёмғир туфайли тупроқ ва тошлар кўчиб кетди.

Маҳаллий ҳокимият органлари қидирув-қутқарув ишларини уюштирди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, воқеа содир бўлган жойга олиб борадиган йўллар ёпилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг