Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда қум бўрони турди (видео)

Хитойда қум бўрони турди (видео)

Фото: «meteonova.ru»

Хитой шимолидаги Голмуд шаҳрида турган қум бўрони туфайли уфқ сариқ рангга бурканди, дея хабар беради «Haber7». Табиат ҳодисасини кўрганлар ҳайратга тушишган.

Шаҳарни ўз домига олган қум бўрони туфайли кўриш масофаси 100 метргача қисқарди. Табиий офатдан ҳалок бўлган ёки жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Қум бўрони кузатилаётган пайтда полиция ходимлари йўловчиларни овоз кучайтиргичлар орқали огоҳлантириб турган. Шу боис бўрон беталафот ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг