Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой оммавий норозиликлар ортидан карантин талабларини юмшатди

Хитой оммавий норозиликлар ортидан карантин талабларини юмшатди

Хитой ҳукумати COVID-19’га қарши кураш доирасида амал қилаётган карантин талабларининг яна бир марта юмшатилиши ҳақида маълум қилди.  

Энди карантин учун бутунлай беркитиш тадбирлари аввалгидек алоҳида туманлар ва кварталлар учун эмас, балки турар-жой қаватлари ва бинолар учун амал қилади.
Шунингдек, COVID-19 учун ижобий синовдан ўтган одамлар оммавий олиб борилаётган шифохоналарда эмас, балки уйда ўзларини изоляция қилишлари мумкин. Бундан ташқари, эпидемия аниқланмаган мактаблар таълимнинг юзма-юз форматига қайтишлари мумкин.

Аввалроқ Хитой ҳукумати вирус тарқалишини олдини олиш учун қабул қилинган бир қатор чекловларни, жумладан Гуанчжоу ва Ченгдунинг йирик шаҳарларида ҳам бекор қилган эди. Бунгача Хитойнинг бир қатор шаҳарларида ҳукумат амал қилаётган COVID-19’га нисбатан қаттиқ сиёсат туфайли карантин чекловларига қарши норозилик намойишлари ўтказилган эди. Гуанчжоуда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойнинг коронавирусга қарши кураш бўйича баъзи чораларни юмшатганини тўғри қабул қилинган қарор деб атади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг