Хитой НАТОга қарши жиддий норозилик билдирди
Хитой ҳукумати НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Пекиннинг ташқи сиёсати ҳақидаги баёноти муносабати билан норозилик билдирди, шунингдек, иттифоқни Осиё-Тинч океани минтақасига зарар етказмасликка чақирди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги баёнотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«НАТО аллақачон Европада тартибсизлик яратган, бу Осиё-Тинч океани минтақасига ҳам зарар келтирмаслиги керак», - деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги.
Бир кун аввал Столтенберг Хитойга босим ўтказиш учун альянс Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия билан ҳамкорликни кучайтириши кераклигини айтганди. Бундан ташқари, у Хитойнинг ташқи сиёсати ҳақида гапирди. Бош котибга кўра, Пекин Москвани учувчисиз самолётлар ва ракеталар ишлаб чиқаришда қўллаб-қувватлаш орқали Европада Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик можарони қўзғатмоқда.
Столтенбергнинг таъкидлашича, агар Пекин ушбу ҳаракатларни тўхтатмаса, бунинг учун «товон тўлаши керак».
Шунингдек, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремл Столтенбергнинг Хитой ҳақидаги сўзларига салбий муносабат билдирганини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter