Хитой икки йилда 30 миллион кишини қашшоқликдан қутқармоқчи
Марказий Хитойдаги Хунань вилоятида яшовчи жами 1,31 млн. киши 2018 йили қашшоқликдан қутқарилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.
Хунандаги 51 туманнинг 31тасида қашшоқликка батамом барҳам берилди, 2013 йили вилоят аҳолисининг 13,4 фоизи қашшоқлар рўйхатида бўлган бўлса, энди атиги 1,5 фоизни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Хитой олдида турган учта энг муҳим вазифанинг бири айнан қашшоқликка қарши курашишдир. Ва бу йўлни 2020 йил охиригача босиб ўтиш режалаштирилган. Вазифа оғир, вақт қисқа: бу мақсадини уддалаш учун Хитой 2018—2020 йиллар давомида қашшоқ туманларда яшовчи қарийб 30 миллион кишига ёрдам беришга улгуриши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter