Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой аҳолиси бир йилда 850 минг кишига камайди

Хитой аҳолиси бир йилда 850 минг кишига камайди

Хитойда 60 йил ичида биринчи марта аҳоли сонининг қисқариши қайд этилди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда аҳоли сони ўтган йилга нисбатан 850 минг кишига камайди. Йил давомида мамлакатда 9,56 миллион бола туғилиб, 10,41 миллион киши вафот этган.

Ҳозир, расмий маълумотларга кўра, Хитойда 1,411 миллиард одам яшайди.

Туғилиш даражаси ҳар 1000 кишига атиги 6,77 туғилишни ташкил этди, бу охирги ўн йилликлардаги энг паст кўрсаткичдир.

Айрим демографлар аср охиригача Хитой аҳолиси 400-500 миллион кишигача камайишини башорат қилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг