Хавфли вируснинг янги штамми Европанинг 22 давлатига тарқалиб бўлди
Мутацияга учраган COVID-19 штамми Европанинг 22 мамлакатида аниқланди. Бу ҳақда бугун, 7 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге маълум қилди.
«Барча вируслар сингари COVID-19 вируси ҳам вақт ўтиши билан ўзгарди. Мен SARS CoV-2 (VOC) бўйича юзага келаётган хавотирни тушунаман. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасидаги 22 мамлакати ушбу янги вариантни аниқлади», — деди Клюге Twitter орқали трансляция қилинган ЖССТ брифингида.
Унинг қўшимча қилишича, янги штамм тезроқ тарқалмоқда, аммо касалликнинг ўзи ўзгаришсиз кечмоқда. Мутацияга учраган вариант турли ёшдаги одамларда учрамоқда, болалар катта хавф остидаги гуруҳга кирмайди.
Клюгенинг сўзларига кўра, Буюк Британияда бўлгани каби Янги штамм COVID-19 нинг бошқа вариантларини аста-секин сиқиб чиқариши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter