Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Халқаро математика мактабини бориб кўрди (фото)

Шавкат Мирзиёев Халқаро математика мактабини бориб кўрди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби фаолияти билан танишди.

Бу муассаса 2009 йилда ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби шаклида ташкил этилган. У яқин-яқингача замонавий шароитга эга эмас эди. Аммо бу ерда йўлга қўйилган ўзига хос таълим услуби оддий қишлоқ мактабини мамлакат даражасидаги машҳур таълим даргоҳига айлантирди. Сўнгги уч йилда мактаб битирувчиларининг барчаси олий ўқув юртларига ўқишга кирди, халқаро олимпиадалардан энг кўп медаль олиб келмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ўқувчилар келиб ўқимоқда.

Ушбу таълим маскани Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги қарори билан Халқаро математика мактаби сифатида қайта ташкил этилди. Собиқ касб-ҳунар коллежи биноси капитал таъмирланиб, мактаб ихтиёрига берилди. Бу ерда барча шароитлар яратилган. 64 та хона, спорт заллари, кутубхона замонавий жиҳозланган. Ўқувчилар учун ётоқхона қурилган.

Мактабга ўқувчилар иқтисодиёт, техника ва табиий фанлар бўйича Давлат тест маркази тестлари асосида 7-синфдан қабул қилинади. Ҳозир бу ерда 470 нафар ўғил-қиз ўқимоқда. Уларга 60 нафардан зиёд малакали ўқитувчилар сабоқ бераётир.

Давлатимиз раҳбари мактаб жамоаси билан суҳбатлашди.

 – Ҳамма соҳаларда катта ислоҳотларни бошладик. Хориждан энг замонавий технологияларни олиб келяпмиз. Улардан фойдаланиш учун илм, салоҳиятли кадрлар керак. Сизлар қанчалик билимли бўлсангиз, бошлаган ишларимиз самарали бўлади, давлатимиз шунча ривожланади. Таълим ва муаллимларга доимий эътибор қаратамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда халқаро математика мактабининг тажрибасини оммалаштириш, IT мутахассислар тайёрлашга доир лойиҳалар тақдимот қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг