Халқаро ислом академиясига янги ректор тайинланди
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш Рустам Қосимовга юклатилган. Бу лавозимда шу кунга қадар Шухрат Ёвқочев ишлаётган эди.
Рустам Қосимов президентнинг диний ишлар бўйича давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган эди. Ундан аввалроқ давлат маслаҳатчиси эди.
Бундан ташқари, Рустам Қосимов икки маротаба бош вазир ўринбосари, олий ва ўрта махсус таълим вазири (2005−2008 ва 2016−2017) бўлган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини бошқарган (2009−2011 йилларда).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter