Халқ банкида муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетди
АТ Халқ банкида муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани сабабли, тижорат кредитларини ажратиш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда банк расмий каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, яқин кунларда қайтган маблағлар ҳисобидан ушбу кредитларни бериш йўлга қўйилади.
Давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар эса берилмоқда. Маълум қилинишича, бу йўналишдаги кредитлар муаммоли кредитлари кўп бўлмаган ва кредитлар ўз вақтида қайтаётган филиалларда қайтган маблағлар ҳисобидан берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter