Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банки ишга қабул қилади

Халқ банки ишга қабул қилади

Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки малакали мутахассислар танловини эълон қилди.

Йўналиш

  • Банк бизнес-жараёнларини оптималлаштириш бўйича ходимлар.

Вакансиянинг таърифи

  • Ўз саъй-ҳаракатларини барча соҳаларда самарадорлик ва барқарорликни оширишга йўналтиради;
  • Амалга оширилаётган бизнес-жараёнларнинг самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди;
  • Барқарор, такрорланувчи ва ҳисобга оид жараёнларни ривожлантиради ва яхшилайди;
  • Ташкилот ичида ҳам, ташқарисида ҳам энг самарали амалиётларни тадқиқ қилади, уларнинг самарадорлигини баҳолайди;
  • Доимий равишда такомиллаштиришнинг турли воситалари ва усулларидан фойдаланган ҳолда янги бизнес-жараёнларни ривожлантиради ва оптималлаштиради;
  • Таъсирчан амалий қарорларни қабул қилишга йўналтирилган ишбилармонлик муносабатлари ва таомилларини амалиётга жорий этиш учун маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва уларга ишлов беради. Ушбу қарорлар мураккабликларни камайтиришга, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилашга кўмаклашади, самарадорликни оширишга ёки таннархни камайтиришга хизмат қилади;
  • Қарорларни амалиётга муваффақиятли жорий этиш учун ишчи гуруҳлар/жамоалар билан бирга ишларни ташкил қилади;
  • Бизнес-жараёнларни опималлаштириш бўйича воситаларни  тушунтириш ва уларни амалиётга жорий қилиш учун жамоа/мураббийларни тўплайди.

Асосий функциялар

  • Бизнес-жараёнларни биргаликда лойиҳалаштириш орқали уларни бошқариш, ривожлантириш, оптималлаштириш ва яшовчанлигини таъминлаш;
  • Бизнес жараёнларни лойиҳалаштириш ва яхшилаш жараёнида юқори бўғин раҳбарлари ва ушбу соҳалардаги мутахассислар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориш;
  • Асосий манфаатдор томонлар билан биргаликда бизнес-жараёнларни жорий қилиш, метрикаси, назорати ва услубий таъминотини амалга оширишда иштирок этиш;
  • Бизнес-жараёнларнинг жорий назорати ва бошқарувини таъминлаш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • Натижаларни умумлаштириш ва улар ҳақида хабар бериш, бизнес-жараён етакчиларига ва иш юзасидан тавсиялар бериш;
  • Бутун ташкилот ходимлари ўртасида ўзини ўзи такомиллаштириш тушунчасини жорий этиш;
  • Ишбилармонлик шериклари ва соҳа мухатассислари билан ҳамкорликда масалаларни ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топиш жараёнларини яхшилаш ва самарадорлигини ошириш жараёнларини бошқариш;
  • Бизнес-жараёнларини назорат қилиш ва оптималлаштирилишини лойиҳалаштириш жараёнида ишчи моделлаштириш, ўқитиш ва тренинглар воситасида бошқа ходимларни қайта ўқитиш жараёнини ташкил қилиш ва яхшилаш;
  • Лойиҳавий тадқиқотлар тажрибаси ва натижаларига таянган ҳолда жамоат томонидан жараёнларни оптималлаштиришда фойдаланиладиган восита ва услубиётлар комплексини жорий этишга кўмаклашиш;
  • Корхонада оптималлаштириш жараёнида малакали мутахассисларнинг ўзаро ҳамкорлигида фаол кўмаклашиш. 

Асосий талаблар

Билим ва тажриба:

  • Тегишли иш соҳаси бўйича бакалавр даражаси талаб қилинади, илмий даража бўлиши маъқулланади;
  • Технологик жараёнларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш борасидаги иш тажрибаси; 
  • Жараёнларни оптималлаштириш  ва воситалар бўйича билим ва тажриба  (масалан, Lean, Six Sigmaёки Kaizen).

Маъқулланадиган кўникмалар:

  • Янги жараёнлар/таомиллар жорий этилишини самарали осонлаштириш лаёқати, жараёнларни маъқуллаш ва жорий қилишга таъсир кўрсатиш кўникмалари мавжудлиги;
  • Маълумотларни тўплаш/таҳлил қилиш, жараёнлар харитасини тузиш, гэп-таҳлилларни бажариш ва қарорлари ишлаб чиқиш муаммоларини таҳлил қилиш ва ҳал қилиш лаёқати;
  • Лойиҳаларни бошқариш, маълумотларни тўплаш, режаларни тизимлаштириш, тавсияларни ифодалаш ва қарорларни жорий қилиш лаёқати;
  • Интеллектуал қизиқувчанликни намойиш қилади;
  • Оғзаки ва ёзма мулоқот/тақдимотлар бўйича аъло кўникмалар;
  • Йирик ташкилотда муваффақиятли ҳамкорлик ва навигация бўйича кўникмалар мавжудлиги;
  • Яққол ифодаланган ташкилотчилик кўникмалари ва ўзгаришларга мослашишга оид маълумотлар;
  • Юқори даражали фирмаларда бошқарув масалаларида маслаҳатлашиш тажрибаси маъқулланади.

Лавозим

  • Ходимнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда (Бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бўлим бошлиғи, Бош мутахассис).

Иш ҳақи

  • Келишувга кўра (суҳбатлашиш натижалари асосида).

Контактлар

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг