Тилга қараб жиддий касалликларни аниқлаш мумкин
Австралиялик стоматологларнинг фикрича, тилнинг ҳолатига қараб касалликларни аниқлаш мумкин, деб ёзади «Daily Mail».
Шифокорларнинг таъкидлашича, кашандалар билан ароқхўрларнинг тилини кўпинча оқ караш босади. Бундай ҳолат, шунингдек, оғиз бўшлиғи гигиенаси ёмон бўлганда ҳам кузатилади. Фақат уни мустақил бартараф этиш мумкин.
Агар тилдаги караш икки ҳафтагача кетмаса, тиш дўхтирлари шифокорга мурожаат этишни маслаҳат беришади. Бундай вазиятда доғлар замбуруғ ёки лейкоплакияга ишора қилади: оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалланади.
Беморнинг тили қизариб кетганда ва ундаги рецепторлар ёрқинлашиб қолганда аллергик реакция ёки организмда фолат кислотаси танқислигига ишора қилиши мумкин. Бундай ҳолатда томоқ ҳам яллиғланган бўлиши ҳеч гап эмас. Шу боис ЛОР ёки терапевтга мурожаат қилишга тўғри келади: эҳтимол, бу фарингит ёки қизилча касаллиги аломатидир.
Ўз навбатида, тилдаги ғуддачалар аччиқ таом туфайли келиб чиқиши ёки герпес вирусига ишора қилиши мумкин.
Стоматологлар тил шишганда ёки айрим жойлари сезиш қобилиятини йўқотганда ҳам шифокорга мурожаат қилишни маслаҳат беришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter