Водийдаги «метан заправка»лар қачон очилиши маълум қилинди
Ҳафта охирида водий вилоятларидаги АГТКШларнинг босқичма-босқич фаолиятини тикланиши мумкин.
Кўрилаётган чоралар натижасида ҳафта охирларига бориб водий вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиб бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) газ босимининг кўтарилишига қараб, уларнинг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.
Таъкидланишича, газ босими пасайган кунларда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари (иссиқлик электр станциялар, шифохоналар, мактабгача ва мактаб ҳамда олий таълим муассасалари ва бошқалар)ни электр энергияси ва табиий газ билан бир маромда таъминлаш зарур ҳисобланганлиги сабабли АГТКШлар фаолиятига мажбурий чекловлар киритилган.
Қувурларда газ босимини бир меъёрга келтириш ва ушбу меъёрни сақлаб туриш учун АГТКШлари қисқа вақт оралиғида режа-график асосида фаолият юритиб боради, дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирлик водий вилоятларидаги АГТКШлари фаолияти тўхтатилганини рад қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter