Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Водийда ёқилғи қуйиш шохобчаларига чеклов киритилгани инкор этилди

Водийда ёқилғи қуйиш шохобчаларига чеклов киритилгани инкор этилди

Ижтимоий тармоқларда «Шўртан газ кимё мажмуаси»да таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан босимнинг маълум муддатга пасайиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳозирда Андижон вилоятида шохобчаларнинг фаолиятини чеклаш бўйича ҳеч қандай жараён олиб борилмаяпти. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

«Шу билан биргаликда навбатсиз ёқилғи қуйишга ҳар қандай шароитлар мавжуд эканини эслатиб ўтамиз.

Газ босими пасайиши мумкин бўлган ҳолатда расмий ахборот тақдим этамиз», дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг