Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ВМ қарори: Андижонда компьютер ва интернетдан самарали фойдаланиш чоралари белгиланди

ВМ қарори: Андижонда компьютер ва интернетдан самарали фойдаланиш чоралари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2019 йил 20 ноябрь, 921-сон) қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш, уларни компьютер технологиялари, дастурлаш асослари, компьютер ўйинлари ва компьютер спортига (киберспортга) жалб этиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, халқаро миқёсда замонавий технологияларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали дастурчи ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, умумтаълим мактабларини замонавий компьютер технологиялари билан таъминлаш ва юқори тезликдаги интернетга уланиш, компьютер ўйинлари ва киберспортни ёшлар ўртасида янада оммалаштиришга қаратилган.

Ушбу қарорнинг энг асосий жиҳатларидан бири Андижон вилояти туман (шаҳар)ларида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг таркибий бўлинмаси шаклида рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил қилиш ва умумтаълим мактабларида компьютер технологиялари, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгаракларни ташкил этилади.

Тўгаракларнинг асосий вазифалари этиб ёшларга компьютер дастурлаш асослари, компьютер саводхонлиги, ахборот технологиялари асосларини ўргатиш, ёшларнинг бўш вақтларида киберспорт ҳамда ахборот технологияларига қизиқишини ошириш, ушбу соҳада уларга касбий кўникмалар бериш белгиланди.

Қарор асосида чора-тадбирлар дастури ва тўгаракларни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи ҳам тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг