Владимир Путин Нурсултон Назарбоевни мақтади

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг фаол ва иқтидорли раҳбар эканини, у атрофига ёш ва кучли мутахассисларни йиққанини эътироф этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Очиғи, мен ҳар доим Нурсултон Абишевични ҳурмат қиламан. У совет даврида ҳам танилган эди. У доимо келажакка интилувчи кишидир. Бу – ажойиб хусусият», – деди Путин Қозоғистон президентининг телерадиомажмуасига берган интервьюсида.
Владимир Путин, шунингдек: «Назарбоев ўз атрофига кучли мутахассисларни йиғишдан чўчимайди. Бу ҳар қандай кучли раҳбарнинг ўзига хос белгисидир», – деди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter