Абдулазиз Комиловга янги ўринбосар тайинланди
Президент қарорига мувофиқ Владимир Норов Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Янги ўринбосар 31 декабр куни ТИВ ҳайъати йиғилишида таништирилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
В.Норов Ташқи ишлар вазирлиги тизимида катта тажрибага эга. 2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида ишлаган.
Фавқулодда ва Мухтор элчи дипломатик даражасига эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалги ўринбосар Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter