Владимир Норов бошчилигидаги делегация АҚШга боради
2022 йил 19-24 сентябр кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Ню-Йорк шаҳрида ташриф билан бўлади.
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеяси 77-сессиясининг Умумий мунозараларида нутқ сўзлайди.
Шунингдек ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади ҳамда кўп томонлама тадбирларда иштирок этади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter