Виталий Кличко Зеленский борасида кескин гапирди
Киев мэри Виталий Кличко Украина президенти Владимир Зеленский келажакда «йўл қўйган хатолари учун жавоб бериши»ни айтди. Бу ҳақда Кличко 20 Minuten нашрига берган интервюсида маълум қилди.
У Зеленскийнинг рейтинги пастлаганидан ажабланмаганини айтган. Сўнгги вақтларда ўтказилган сўровномалар Қуролли кучлар қўмондони Валерий Залужнийнинг обрўси ошганини кўрсатганди.
«Зеленский қилган хатолари бадалини тўлайди», дейди Кличко.
Шу билан бирга, сиёсатчи украиналикларни ўз раҳбарини уруш тугагунча қўллаб-қувватлашга чақирди.
Кличко, шунингдек, Валерий Залужнийнинг фронт чизиғидаги муросасизлик ҳақидаги фикрини ҳам қўллаб-қувватлади. Залужний ўзи ёзган мақолада уруш боши берк кўчага кириб қолгани ҳақида айтганди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ президент Порошенко даврида амалга ўтирган Кличко 2019 йилдан бери ҳокимиятда қолаётган Зеленский билан илиқ муносабатларга эга эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter