VEON Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун Astrum IT Academy билан ҳамкорлик қилади
Сунъий интеллект ва катта маълумотлар таҳлили бўйича ўқув дарслари VEON томонидан «Рақамли Ўзбекистон-2030» дастури доирасида янги таълим муассасасида ўтказилади.
VEON Ltd. (NASDAQ: VEON, Euronext Amsterdam: VEON), алоқа ва интернет хизматларини етказиб бериш бўйича дунёнинг етакчи провайдери, Ўзбекистондаги етакчи ed-tech компанияси Bilim Tech билан Astrum IT Aкадемиясини ишга туширишда расмий ҳамкор бўлиш орқали ўзаро англашув Меморандумини имзолади.
Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан Тошкент вилоятида янги ўқув юрти қурилди. Aкадемия ҳар йили 2 000 та талабаларни IT-мутахассислиги соҳасида AI дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, катта маълумотлар таҳлили ва дастурий инжиниринг йўналишларида ўқитади. Aструм мамлакатда технологияга асосланган иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган «Рақамли Ўзбекистон 2030» дастурининг асосий таркибий қисмидир.
VEON’нинг етакчи IT-мутахассислари Astrum’да талабаларга маъруза ўқийдилар ва улар сунъий интеллект ва катта маълумотлар соҳасидаги ҳақийқий лойиҳаларида иштирок етиш орқали илғор IT-кўникмаларини ривожлантиришлари мумкин бўлади. VEON мутахассислари раҳбарлигида талабалар уяли алоқа операторининг ҳақиқий, шахсийлаштирилмаган маълумотлари асосида IT-ечимларини ишлаб чиқадилар.
Бундан ташқари, академия талабалари Beeline Uzbekistan’да амалиёт ўташлари ва бошқа VEON операцион компанияларида ишлаш имкониятига эга бўлишлари мумкин. Astrum билан янги ҳамкорлик VEON компаниясининг Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалардаги иштирокининг давоми ҳисобланади. Шу тариқа, Beeline мобил оператори ҳозирнинг ўзида мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларини жиҳозлаб, қўллаб-қувватламоқда.
VEON билан ҳамкорликда Astrum IT Academy уч йиллик дастур давомида ҳар бир гуруҳда 400 нафар талабани тайёрлайди. Барча талабаларга энг янги технологиялардан фойдаланиш имконияти яратилади ва машғулотлар махсус қурилган муассасада ўтказилади. Талабалар дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ёки катта маълумотлар таҳлили бўйича ихтисослашиштирилган йўналишни танлашлари мумкин. Энг яхши талабаларга VEON’да малака ўташ ва узоқ муддатли иш таклиф этилади. Шу билан уларнинг 10 фоизгачаси келгуси йилларда компанияга қўшилиши кутилмоқда.
«Таълим, хусусан, рақамли таълим ХХI асрда иқтисодиётни қайта кўриб чиқишнинг асосий йўлидир, - деди VEON маъмурияти бошлиғи Георге Хелд. – Ўзбекистон мамлакатни янги иқтисодий келажак сари етаклай оладиган меҳнат кадрларини мақсад билан шакллантирилмоқда. Astrum билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида биз иқтидорли талабалар билан тажриба, билим ва шахсийлаштирилмаган маълумотларни алмашиш имкониятига эга бўламиз. Келажакда улар информатика соҳасидаги олий маълумотли мутахассислар ва экспертлар бўлиб, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги ходимларимиз сафига қўшилади».
«Компаниямизда кучли IT-жамоа мавжуд бўлиб, бу бизга Ўзбекистон бозорида етакчи ўринлардан бирини эгаллаш имконини беради. Мутахассисларимиз тўплаган тажриба Astrum IT Academy талабалари учун фойдали бўлиши шубҳасиз. Ишончим комилки, Beeline Uzbekistan’нинг ёрдами мамлакатнинг рақамли иқтисодиётини ривожлантириши керак бўлган ёш мутахассисларнинг умумий касбий даражасига ижобий таъсир кўрсатади», — дейди Beeline Uzbekistan Бош директори Анджей Малиновски.
«Ўзбекистон ҳукумати томонидан IT-компаниялар учун яратилаётган рағбатлантириш чора-тадбирлари туфайли Ўзбекистонда дастурий таъминот муҳандисларига талаб кескин ошди, – дейди Astrum IT Academy асосчиси Ботир Aрифджанов. – Кремний водийсидаги ҳамкорларимиз билан биргаликда биз Ўзбекистонга сунъий интеллект ва «peer -to-peer» ёндашувига асосланган янги IT-таълим технологиясини олиб келяпмиз, шу тариқа талабалар билим алмашадилар ва ҳақиқатда бир-бирларига ўргатадилар ва ўрганадилар. Бизнинг VEON билан ҳамкорлигимиз эса, талабаларга амалий билим олишга ва SI ва Big Data соҳасида профессионал бўлишга ёрдам беради».
VEON’нинг операцион компаниялари мавжуд бўлган бошқа мамлакатлардаги таълим лойиҳаларида ҳам иштирок етади. Россия ва Украинада VEON «Beeline» университети орқали технологик таълимни қўллаб-қувватлайди, бу ерда талабалар замонавий IT-воситаларини ўрганадилар, реал муаммоларни ҳал қиладилар ва ҳақиқий маълумотлар тўпламларидан фойдаланиш имкониятига ега бўладилар. VEON шунингдек, кўплаб мамлакатлардаги 274 000 дан ортиқ иштирокчига эга бўлган саводхонлик дастурларини қўллаб-қувватлайди.
VEON компанияси ҳақида
VEON - NASDAQ va Euronext Amsterdam биржалар рўйхатига киритилган, алоқа хизматлари ва рақамли хизматларни йетказиб берувчи глобал провайдери. Компанияларимиз дунёнинг енг тез ривожланаётган бозорларини қўллаб-қувватловчи технология хизматлари билан турмуш тарзини ўзгартирмоқда. Қўшимча маълумот учун https://www.veon.com сайтига ташриф буюринг.
Aструм IT академияси ҳақида
Astrum IT Academy «peer-to-peer» таълим муҳитида IT-саноатнинг ривожланаётган эҳтиёжларига мувофиқ ишлаб чиқарилган юқори сифатли ўқув дастурларини таклиф этади. IT Academy талабалари Кремний водийси стандартларига жавоб берадиган инновацион дастур бўйича ўқитилади. Лойиҳа концепцияси компьютер дастурлаш бўйича чуқур малака оширишга ихтисослашиш, бу орқали олий таълим ва AКТ ривожига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида бандлик даражасини оширишга ҳисса қўшишга қаратилган. Қўшимча маълумот учун www.astrum.uz сайтига ташриф буюринг.
Beeline Uzbekistan компанияси ҳақида
«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентабрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Aмстердамда (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. VEON 9 мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатувчи глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган. Beeline Uzbekistan’да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан бошлаб VEON Ўзбекистон бозорига кириб, мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. Beeline SB Ўзбекистонда фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ солиқлар тўланган.
Батафсил маълумот учун https://beeline.uz сайтига ташриф буюринг
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter