Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё ўйинларидан сўнг Спорт вазирлиги Яшнободга кўчади

Осиё ўйинларидан сўнг Спорт вазирлиги Яшнободга кўчади

Фото: Xabar.uz

Президент Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда маълум қилинишича, Жисмоний тарбия ва спорт университетининг илмий салоҳиятини 45 фоизгача чиқариш, профессор-ўқитувчиларнинг фаолияти натижадорлигини ошириш, янги ишланма ва технологияларни жорий этиб, халқаро рейтингларга кириш мақсадлари белгиланмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлари институтига спорт биомеханикаси, физиологияси, фармакологияси ва генетикаси бўйича тадқиқотлар олиб бориш, илмий-инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштириш, стартап лойиҳаларни амалга ошириш каби янги вазифалар юклатилмоқда.

Илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш ва натижадорлигини ошириш, ёш кадрларни хорижий ўқув юртларига фалсафа доктори (PhD) даражасини ҳимоя қилиш учун юбориш ҳам назарда тутилган.

Маълумки, пойтахтнинг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси барпо этилмоқда. Осиё ўйинлари ўтганидан сўнг, бу мажмуага Спортни ривожлантириш вазирлиги, спорт федерациялари ҳамда 2025 йилда фаолият бошлайдиган Ўзбекистон давлат спорт академияси жойлаштирилиши мўлжалланган.

Президент бу таклифларни маъқуллаб, қўшимча кўрсатмалар берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг