«Вазир ўринбосарининг иккинчи хотини» воқеаси юзасидан расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда ўзини вазир ўринбосарининг иккинчи хотини дея таништирган ва ЙПХ ходимлари билан талашган аёл масаласи кенг муҳокама қилинмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув ўтказди.
30 июл куни Учтепа туманида «Нексия» автомобилига тўхташ ишораси берилган, бироқ ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан ўз ҳаракатини давом эттирган. Кўрилган чора тадбирлар натижасида тўхтатилди.
Ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Э.Мадина автотранспорт воситасини техник қайд етиш гувоҳномасидан ташқари бошқа хужжатларни тақдим эта олмаган. Жавобгарликдан қочиб қутулиш мақсадида Э.Мадина ва унинг укаси 1999 йилда туғилган Э.Умидлар ИИО ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилиб, жанжал кўтарган.
Фуқароларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан мамурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди ва ҳуқуқбузарлик содир етган шахсларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилди, дейилади расмий маълумотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter