Вайнер «Dili.me» озодликка чиқди
Бир неча кун олдин «Dili.me» тахаллуси билан танилган вайнер Дилшод Ўрозбоев қидирувга берилиб, ушлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 20 март куни вайнер Дилшод Ўрозбоев озодликка чиқди.
У ўзининг Instagram саҳифасида онаси билан бирга тушган суратини жойлаштирган ва сурат остида эса «Дом, Милый Дом. Алҳамдулиллоҳ» деб изоҳ қолдирган.
Маълумотларга кўра, блогерга қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси суд томонидан ўзгартирилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 23 январь куни «Dili.me» номи билан танилган вайнер Ў.Д. шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро П.А.ни уриб тан жароҳати етказишган. Шундан сўнг унга нисбатан қидирув эълон қилинган ва 10 март куни ушланиб, терговга жалб этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter