Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли вайнер қидирувга берилиб, ушлангани бўйича расмий хабар берилди

Таниқли вайнер қидирувга берилиб, ушлангани бўйича расмий хабар берилди

23 январь куни Dili.me номи билан танилган вайнер Ў.Д. шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро П.А.ни уриб тан жароҳати етказишган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан буйин товлаб келган.

Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида Ў.Д. 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинган.

Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг