Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ханна» тўфони туфайли Техасда юз минглаб хонадонлар чироқсиз қолди

«Ханна» тўфони туфайли Техасда юз минглаб хонадонлар чироқсиз қолди

Фото: «Apnews.com»

«Ханна» тўфони туфайли Техасда тахминан 275 мингта уй ва корхона электр токисиз қолди, дея хабар берди «Poweroutage.us».

Порталнинг маълумотларига кўра, якшанба куни эрталаб Техасда қарийб 12 миллионта мижоздан 276 120 нафар ўчирилган истеъмолчилар рўйхатга олинган.

Тўфон шанба куни шамол тезлиги соатига 150 километр билан Техас қирғоқларига етиб келган. Якшанба куни эса тропик пўртанасигача заифлашган. «Ханна»нинг асосий хавфи маҳаллий сув тошқинларини келтириб чиқариши мумкин бўлган кучли ёмғирлар ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг