Тошкентда қизларни хорижга сотишда гумонланган фуқаро қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББга «Гули» исмли аёл фоҳишалик мақсадида қизларни хорижга жўнатиш билан шуғулланаётгани ҳақида маълумот келиб тушган. ИИББ Терроризм ва экстремизм билан курашиш бошқармаси ва Бектемир тумани ИИБ ходимларининг тезкор тадбирлари натижасида 7 ноябрь куни соат таҳминан 5:00 да халқаро аэропорт ҳудудида одам савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумонланаётган аёл, 26 ёшли Гулчирой С. қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу далилларга асосан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (Одам савдоси) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Қўлга олинган шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида тергов ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, гумондорни қонунга ҳилоф ишни амалга оширишга мажбур қилган сабаблар ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter