Москвада таксининг одамлар устига ҳайдашидан жабрланганлар сони айтилди (видео)
Кеча, 16 июнь куни Москванинг Ильинка кўчасида такси йўл четидаги йўловчилар устига бостириб борган. Маълум қилинишича, бунинг оқибатида еттти киши тиббий кўмак сўраб шифохоналарга мурожаат қилган.
Вот так выглядит место аварии сейчас. pic.twitter.com/6PJgNbb17j
— ЦОДД (@gucodd) 16 Haziran 2018
«Дастлабки маълумотларга кўра, тиббий ёрдам сўраб етти киши мурожаат қилган», — дейилади хабарда.
Жабрланганлап орасида Мексика ва Озарбайжоннинг икки нафардан фуқароси ҳамда бир украиналик борлиги айтилмоқда.
Полиция таксини бошқарган Қирғизистон фуқаросини қўлга олди. У маст ҳолатда бўлмаган, чарчоқдан рулда ухлаб қолгани билдирилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter