Қозоғистонда бир ҳафтада 210 киши коронавирусдан вафот этди

Қозоғистонда коронавирус қурбонлари сони 13 — 19 июль кунлари 210 кишига кўпайди. COVID-19 туфайли умумий вафот этганлар сони 585 кишига етди, дея хабар берди республика соғлиқни сақлаш вазирлиги.
12 июль ҳолатига кўра Қозоғистонда коронавирус инфекция туфайли 375 та ўлим ҳолати қайд этилганди. Ҳозирги вақтда соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 туфайли вафот этганларни ҳар ҳафта эълон қилиш амалиётини қўлламоқда.
«13 — 19 июль кунлари Қозоғистонда коронавирус инфекцияси туфайли 210 киши ҳаётдан кўз юмди. Республика бўйича жами 585 та ўлим ҳолати қайд этилди», — дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони жами 71 минг кишидан ошди. 43 мингдан зиёд бемор касалликдан тузалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter