Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон ҳафталик ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотни чоп этди

Қозоғистон ҳафталик ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотни чоп этди

Фото: «Sputnik»

Қозоғистонда 30 июндан 6 июлгача коронавирус туфайли 76 та ўлим ҳолати қайд этилди, умумий COVID-19 қурбонлари сони 264 нафарга етди, дея хабар берди республика соғлиқни сақлаш вазирлиги.

29 июнь ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекцияси туфайли 188 та ўлим қайд этилганди. Ўшанда соғлиқни вақлаш вазирлиги раҳбарияти COVID-19 туфайли ўлим ҳолатлари ҳақидаги хабарларни ҳар ҳафта чоп этишини маълум қилганди.

«Қозоғистонда 2020 йил 30 июндан 6 июлгача коронавирус инфекцияси туфайли 76 киши ҳаётдан кўз юмди. Республика бўйича жами 264 та ўлим ҳолати қайд этилди», — дейилади соғлиқни вақлаш вазирлиги хабарида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 11,3 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинган бўлса, улардан 532 минг нафари ҳаётдан кўз юмди.

Қозоғистонда 48 минг кишида коронавирус аниқланган бўлиб, улардан 16,1 минг нафари тузалди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг