Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда Алишер Навоий ҳайкали очилди

Туркияда Алишер Навоий ҳайкали очилди

Фото: Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали очилди. Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган тантанали очилиш маросими Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Ағзамхўжаев иштирокида бўлиб ўтди.

У ёдгорликни ўрнатишда ҳисса қўшган барчага, жумладан, Кечиурен тумани ҳокимлиги ва Бошкент университети қошидаги Алишер Навоий илмий-тадқиқот маркази раҳбари Абдураҳмон Гўзалга миннатдорлик билдирди.

Шу пайтгача Москва, Душанбе, Остона, Токио, Минск, Шанхай, Сеул, Боку каби шаҳарларда Алишер Навоийга ҳайкаллар ўрнатилган. Элчи Анқарада ёдгорликнинг очилиши барча, жумладан, туркий халқлар учун ҳам катта шараф эканини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг