«UZMOBILE» абонентлари сони 5 миллионга етди
Бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси матбуот анжумани ўтказгани ҳақида хабар бергандик.
Компания вакилларига кўра, GSM ва CDMA стандартларида хизмат кўрсатувчи «UZMOBILE» мобил алоқа оператори («Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиали) абонентлари сони 5 миллион нафарга етган.
Қўшимча қилинишича, операторнинг интернет пакетлари нархлари 2019 йил давомида уч бараварга арзонлашган.
2019 йилда «ЎзМобайл» филиали тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтириш доирасида 3 751 та база станциясини фойдаланишга топширган, шулардан 2 085таси бориш қийин қишлоқ жойларига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter