Уйсиз қолишдан қўрққан эр ўз хотинини илон ёрдамида ўлдирди
Ҳиндистоннинг Керала штатида эр хотини ётган хонага кобрани киритиб, уни ўлдирди, дея хабар берди «India Today» нашри.
Полициянинг тахмин қилишича, Сураж исмли эркак хотини Утрага икки марта тажовуз қилган. Биринчиси 2 март куни содир бўлган. Ўшанда у турмуш ўртоғининг ётоғига занжирли илонни (гадюка) билдирмасдан киритиб юборган. Заҳарли илон чаққан аёл шифохонада икки ой даволанишга мажбур бўлган. Ҳужумдан сўнг ўзига келиб олиши учун аёлни ота-онасининг уйига олиб боришган. 7 май куни 27 ёшли Сураж хотини билан бирга қолади ва ухлаб ётган аёлига кобрани отади. Бу сафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Бу воқеадан кўп ўтмай Сураж хотинининг мол-мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритишга уринган. Бу эса табиийки марҳумнинг ота-онасида шубҳа уйғотган.
Тергов давомида аниқланишича, фожиадан сал олдин Сураж заҳарли илон эгалари билан қўнғироқлашган, шунингдек, интернет орқали судралиб юрувчиларнинг ҳаракатини ўрганган.
Ҳуқуқ-тартибот хлдимларининг сўзларига кўра, Сураж хотини билан ажрашган тақдирда мол-мулксиз қолиш қўрқуви жиноят содир этишга сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter