Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уятли расмларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15.000 АҚШ доллари талаб қилган аёллар ушланди

Уятли расмларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15.000 АҚШ доллари талаб қилган аёллар ушланди

Олинган тезкор маълумотларга асосан 31 ёшли аёл 33 ёшли пастдарғомлик эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган.

Эркак 2022 йил февраль ойида аёлнинг яшаш хонадонига дори олиб бориб берган вақтида танишиб қолган. У билан яқин алоқада бўлиб келган ва 2022 йил август ойларида ораларига совуқчилик тушган.

Натижада алоқалар узилган ва учрашувлар тўхтаган. Ўтган 2022 йил декабрь ойида аёл эркакка тез-тез қўнғироқ қилиб у билан бирга бўлган вақтларидаги расмлар ва видеолари борлигини айтиб, ушбу видео ва расмларни, қолаверса у билан бўлган ёзишмаларни оиласига кўрсатиши билан қўрқитган.

2023 йил март ойида айтилган пулларни бермаса ҳаммасини унинг оиласига кўрсатиб, оиласини бузиш билан бир неча бор таҳдид қилган ва эвазига 15.000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 11 апрель куни Самарқанд вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Али Қушчи кўчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи ариза муаллифидан 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг