Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Усмон Шарифхўжаев халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Усмон Шарифхўжаев халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосарини тайинлаш бўйича қарор имзолади.

Унга кўра, Шарифхўжаев Усмон Улфатович Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Усмон Шарифхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таълим шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида Алишер Умаров фаолият юритган эди. Жорий йилнинг февраль ойида Алишер Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг