Украинада бепул ош тарқатган ўзбек вафот этди
Украинанинг Чугуев шаҳрида ўзбекистонлик 36 яшар Сардор Ҳакимов вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий имом Тимур Беридзе маълум қилди.
Асли Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Асака шаҳридан бўлган Сардор Ҳакимовни Чугуевда жуда таниқли эди. У Украинада уруш вақтида хайрия ишлари билан шуғулланиб, шаҳар аҳлига текинга ош тарқатиши билан танилган эди.
Қайд этилишича, 25 июль куни Сардор у яшаган маданият марказининг ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган.
«Отишма вақтида у ертўлада бўлиб, палов пиширишга ҳозирлик кўраётган эди.
Уруш бошланишиданоқ у ўз ҳисобидан доимий равишда Чугуев аҳолисини мазали бепул палов билан сийларди», дейди Тимур Беридзе.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter