Украина урушига борган қирғизистонлик 10 йилга «кесилди»
Бишкек суди Қирғизистон фуқаросини Украинадаги урушда иштирок этгани учун ўн йилга озодликдан маҳрум қилди.
У ўзга давлат ҳудудида аскар бўлиб ёлланиш моддаси бўйича ҳукм қилинган.
Тергов маълумотларига кўра, мамлакатнинг 31 ёшли фуқароси 2022 йил июн ойида Москвада бўлган ва Луганскдаги Россия ҳарбий кучлари сафига қўшилишга қарор қилган.
2022 йилнинг июлида шу мақсадда у Брянскка етиб бориб ва шартнома имзолаган. Сентябрдан ноябргача у Соледар ва Попаснада «олдинги чизиқни моддий таъминлаш билан ишлари шуғулланган», дейилади ҳукмда.
Маҳкумнинг ўзи суд мажлисида урушга боришдан олдин 12 йил, жумладан, Ozon омборида ишчи бўлиб ишлаганини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter